Француз радиоси Елизавета II ва Пелени “дафн қилди”

Олам

image

Франциянинг Radio France Internationale радиоси журналистлари тасодифан ҳозирда тирик бўлган бир қанча машҳур инсонларни “дафн қилди”, жумлада, Буюк Британия Қироличаси Елизавета II ни ҳам. Рўйхатга шунингдек, актриса Брижит Бардо ва режиссёр Клинт Иствуд ҳам киритилган.

“Дафн этилган”лар орасида бразилиялик футболчи Пеле, Эрон Олий раҳбари Али Хуманаий, АҚШнинг собиқ Президенти Жимми Картер ва бошқа кўплаб машҳурлар бор. Радио сайтида жами 100 га яқин ҳали ҳаёт бўлган одамнинг некрологи жойлаштирилган.

“Бирлашган қироллик бугун эрталаб етимланиб қолди. Букингем саройи қиролича Елизавета ІІ’нинг вафот этганини расман эълон қилди. ... санада вафот этган қиролича 2020 йил 21 апрелда 94 ёшга тўлган бўларди”, дейилган Елизавета II нинг некрологида.

ОАВ вакилларининг таъкидлашича, некрологлар сайт тизимидаги хатолик сабабли пайдо бўлган. Портал бошқа бошқарув тизимига ўтказилаётгани сабабли шундай муаммо юзага келган.

“Биз бу ҳодиса кимга тааллуқли бўлган бўлса, узр сўраймиз, шунингдек, бизга ишониб, кузатиб борувчилардан ҳам кечирим сўраймиз”, деган Radio France Internationale ходимлари.

BBC нашрининг таъкидлашича, баъзи ОАВ зарурат туғилганда тезда эълон қилиш учун машҳур инсонлар учун некрологларни аввалдан тайёрлаб қўяди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг