Франциялик миллиардер ва сиёсатчи вертолёт ҳалокатида вафот этди

Олам

image

Кеча, 7 март куни француз сиёсатчиси ва миллиардер Оливье Дассо бўлган шахсий вертолёт Франциянинг шимоли-ғарбий қисмида қулаб тушди. Ҳалокат оқибатида у учувчи билан бирга вафот этган, деб хабар бермоқда “Figaro”.

Авиаҳалокат маҳаллий вақт билан соат 18:00 да, Довиль шаҳри яқинидаги Калвадос ҳудудида содир бўлган. Ушбу маълумотни Лизьё коммунаси давлат прокурори Дельфин Мьенниель тасдиқлади. “AS350 Squirrel” вертолёти хусусий қўниш жойидан кўтарилаётганда қулаб тушган.

Ҳаво транспорти жандармерияси одам ўлдириш иши бўйича тергов бошлаган.

Саноатчи ва Франция Миллий Ассамблеяси аъзоси вафоти муносабати билан Давлат раҳбари Эммануэль Макрон ҳамдардлик билдирди. 

“Оливье Дассо Францияни яхши кўрарди. У ҳаёти давомида унга хизмат қилиш ва асраб-авайлашдан тўхтамади. Унинг тўсатдан вафот этиши бу катта йўқотиш”, деб ёзди Президент Twitter’да.

Дассо 69 ёшда эди. У француз самолёт муҳандиси ва бизнес, ҳарбий самолётлар ва космик сунъий йўлдошлар ишлаб чиқарадиган ҳамда самолётларга хизмат кўрсатадиган “Dassault Aviation” оилавий корпорациясининг асосчиси Марсел Дассонинг набираси эди. Гуруҳ “Figaro” газетасига ҳам эгалик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг