Франциядаги пул заводида кучли ёнғин юз берди (видео)

Олам

image

Кеча, 9 февраль куни Франция банкининг пойтахт Парижнинг Шамальер коммунасидаги банкноталар босиладиган заводида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “France Bleu” хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин банкноталар дизайни бўлимида юзага келган. Бошқа бўлимларга ўтмаган.

Марказий банк вакилининг айтишича, унда етти-саккиз киши ишлайди. Банкининг ишлаб чиқариш цехи зарар кўрмаган. Ёнғинни бартараф этиш учун 59 нафар ўт ўчирувчи сафарбар қилинган, бироқ операция чўққисида уларнинг сони 70 нафарга етган. Ўт ўчирувчилар 24 та қурилма, жумладан, иккита нарвон билан жиҳозланган. 

Соат тахминан 10:00 да бошланган ёнғин соат 11:50 да ўчирилган. 34 киши енгил тан жароҳати (айниқса тутун туфайли ноқулай) олган, 4 нафари шифохонага ётқизилган. Улар орасида икки нафар ўт ўчирувчи ҳам бор. 

Ҳолат бўйича тергов бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг