Франциядаги мактабларда абая кийиш тақиқланяпти
Олам
−
28 Август 2023
7612Франциядаги мактабларда абая – бутун танани қоплайдиган анъанавий мусулмон либосини кийиш тақиқланмоқда. Бу ҳақда Франция таълим вазири Габриэль Атталь маҳаллий телевидение эфирида айтиб ўтди.
“Синфга кирганингизда ўқувчиларга шунчаки қараб бўлмайди ва улар қайси динга эътиқод қилишларини айта оласиз”, дейди Атталь.
Унинг таъкидлашича, келгуси ҳафта у мактаб раҳбарлари билан ушбу тақиқни қандай амалга оширишни муҳокама қилади. Қоидалар янги ўқув йилидан бошлаб – 4 сентябрдан кучга кириши кутилмоқда.
Бу қарор бир неча ой давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг қабул қилинган ва мамлакатдаги беш миллионлик мусулмон жамоатчилигидан кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлиши кутилмоқда.
2004 йил 15 мартдан бошлаб Франция таълим муассасаларида диний рамз ёки диний эътиқодни акс эттирувчи кийим кийиш қонуний равишда тақиқланган.
LiveБарчаси