Францияда ўзбек алломасининг ҳайкали қад кўтаради
Олам
−
24 Февраль 2020
4825Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев Рюэй-Мальмезон шаҳри мэри ва Буюк Париж метрополиси президенти Патрик Олье билан учрашди. Бу ҳақида “Дунё” Ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хабарга кўра, мулоқот чоғида Бухоро – Рюэй-Мальмезон биродарлашган шаҳарлар ўртасидаги дўстлик алоқалари мисолида Ўзбекистон – Франция ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Франция вакиллари мунтазам асосда расмий делегациялар алмашинуви амалга оширилиб, маданий-гуманитар ва туризм соҳасида қўшма тадбирлар амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этди.
Таъкидланишича, Рюэй-Мальмезон шаҳрида Aбу Aли ибн Сино ҳайкали қад кўтариши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, шаҳарда “Ўзбекистон боғи” ҳам очилиши кўзда тутилган.
“Учрашув якунида Рюэй-Мальмезонда ташкил этиладиган Ўзбекистон боғида Наврўз байрами муносабати билан ўзбекистонлик ижодий жамоалар иштирокида тантанали тадбир ўтказишга келишиб олинди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси