Францияда умуммиллий карантин жорий қилинади
Олам
−
01 Апрель 2021
3241Жорий йилнинг 3 апрелидан бошлаб карантин чоралари Франциянинг барча ҳудудларига татбиқ этилади, улар илгари фақат 19 та ҳудуддагина амалда бўлган. Бу ҳақда “Le Monde” нашри хабар бермоқда.
Карантин чораларининг муддати тўрт ҳафта этиб белгиланган.
Барча ҳудудларда соат 19:00дан бошлаб комендантлик соати жорий этилади. Барча ходимлар масофадан ишлашга ўтмоқда.
Болалар боғчалари, мактаб ва коллежлар уч ҳафта давомида ишламайди. Университет талабалари ҳафтасига бир кун таълим муассасаларида бўлишлари мумкин.
Изоляция жойидан 10 км узоқликда ҳеч қандай сабабсиз саёҳат қилиш тақиқланади. Францияликлар бир минтақадан бошқасига фақат Пасха байрамларида кўчиб ўтиши мумкин.
Президент Макроннинг сўзларига кўра, карантин чоралари аста-секин ёзгача олиб ташланади.
Франция Президенти карантин чораларининг кучайтирилишини коронавирус билан касалланиш даражаси ва коронавируснинг “британча” штамми фаол тарқалиши билан боғлади.
LiveБарчаси