Францияда тинч аҳолига пичоқ билан ҳужум қилинди. Қурбонлар бор

World

image

Франциянинг жануби-шарқида жойлашган Роман-сюр-Изер шаҳри марказида номаълум киши тинч аҳоли вакилларига пичоқ билан ташланди. Оқибатда 8 киши жароҳатланди. Икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 4 апрель куни BFMTV хабар бермоқда.

Полиция уни ушлашга муваффақ бўлган. Маълумотларга кўра, у 33 яшар Судан фуқароси бўлган. Унинг яшаш жойи қотиллик содир бўлган жойдан бир неча метр масофада жойлашгани аниқланган.

Тергов Валенсия прокуратураси қўмондонлигидаги Лион суд полицияси вилоятлараро бошқармасига топширилган.

Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер жароҳатланган ва вафот этганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирган.


Tags

Rate Count

149

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends