Францияда сув истеъмолига чеклов киритилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Франциянинг 86 департаментида қурғоқчилик хавфи туфайли сув истеъмолига чекловлар киритилди. Бу ҳақда BFM телеканали хабар бермоқда.

“Францияда жазирама ва ёмғир ёғмаслиги туфайли қурғоқчилик авж олмоқда. Шу якшанба куни 86 та департамент қурғоқчиликдан огоҳлантириш эълон қилди ва сувга чекловлар жорий қилди”, дейилади хабарда.

Шундай қилиб, Пэи-де-ла-Луар ва Янги Аквитания минтақасининг баъзи департаментларида қурғоқчилик хавфининг “қизил” даражаси эълон қилинган. Ҳозирда у ерда сувдан ҳар қандай ўта муҳим бўлмаган мақсадларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш чекланган.

Франция шарқида хавфнинг “сариқ” ёки “тўқ сариқ” даражаси ўрнатилган. Ҳудудда автомобилларни ювиш ва хусусий боғларда сувдан фойдаланишга чекловлар қўйилмоқда.

22 июль куни Парижда эшиклари очиқ бўлган дўконларда кондиционерлардан фойдаланганлик учун жарима жорий этилди. Қоидабузарлар 150 еврогача жаримага тортилади. Шаҳар мэри Анн Хидалгонинг сўзларига кўра, ҳозирги фавқулодда жазирама ва энергия инқирози шароитида бу ҳаракатлар тўхтатилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция қурғоқчилик

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг