Францияда Президентлик сайловлари бошланди. Асосий рақиблар Ле Пен ва Макрон

Олам

image

Бугун, 10 апрель куни Францияда Президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Сайловнинг биринчи босқичида 48,7 миллион сайловчи овоз бериши керак. Бу ҳақда “Медуза” нашри хабар бермоқда. 

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 8:00 да (Тошкент  вақти билан 11:00) очилди, уларнинг аксарияти 19:00 да (Тошкент вақти билан 22:00) ёпилади. Бироқ Париж, Лилл, Бордо ва Тулуза шаҳарларида сайловчилар соат 20:00 (Тошкент вақти билан 23:00)гача овоз беришлари мумкин. Хориждаги французлар учун овоз бериш кеча, 9 апрель куни бўлиб ўтган.

Сайловнинг биринчи босқичида жами 12 нафар номзод иштирок этади. Иккинчи босқичда фақат учтаси – “Миллий ассоциация” етакчиси Марин Ле Пен, “Бўйсундирилмаган Франция” раҳбари Жан-Люк Меланшон ва мамлакатнинг амалдаги президенти Эммануель Макрон қатнашиши кутилмоқда. Сайловолди сўровларга кўра, 2017 йилги сайловлардаги каби асосий кураш Макрон ва Ле Пен ўртасида кечади.

Қўшма Штатлар Россия Президенти Владимир Путинга аввал хайрихоҳ бўлган Ле Пен ғалаба қозонса, Франция Украинани қўллаб-қувватлаш учун коалициядан чиқиши мумкинлигидан хавотирда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

478

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг