Францияда масжидлар устидан назорат кучайтирилади

Олам

image

Франция Ҳукумати радикализмни йўқ қилиш мақсадида масжидлар ва диний мактаблар устидан назоратни кучайтиришга қарор қилди. Тегишли қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш бугун, 16 февраль куни мамлакат парламентининг қуйи палатасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳужжат кўпхотинлилик ва мажбурий никоҳга қарши курашишга қаратилган. Қонун лойиҳаси парламентнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилиниши кутилмоқда, у ерда Президент Эммануэль Макроннинг марказчи партияси кўпчиликни ташкил қилади. Ҳужжат консерваторлар ҳукмронлик қиладиган Сенатда қаршиликларга дуч келиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда яшовчи мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлди. Уларнинг фикрига кўра, ушбу ҳужжат дин эркинлигини чеклайди ва Францияда аллақачон терроризмга қарши курашиш учун етарли қонунлар мавжуд. Шунингдек, қонун лойиҳасига қарши чиққанлар, ушбу қарорни Макроннинг келаси йилги президентлик сайловлари олдидан консерватив ва ўта ўнг сайловчилар орасида сиёсий очко тўплашга уриниши, деб атади.

2020 йил октябрь ойида Макрон Парижда ўқитувчи Самуэл Патининг ўлдирилишидан кейин мамлакатда радикал исломчиларга қарши курашни кучайтиришга ваъда берганди. Президентнинг сўзларига кўра, мамлакат радикал исломизм ғояларини тарқатадиган ва Франция тамойилларини бузадиган уюшмаларга қарши аниқ чоралар кўрди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг