Францияда коронавируснинг янги тури аниқланди
Олам
−
17 Март 2021
7131Франциянинг шимоли-ғарбидаги Бретан минтақасида коронавируснинг янги тури аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, у алоҳида хавфга сабаб бўлмайди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.
Таъкидланишича, бу вариантни аниқлаш қийин кечган. Бу билан касалланган одамларда одатий SARS-CoV-2 аломатлари бўлган, бироқ ПЗР-тест манфий натижа кўрсатган.
“Янги вариант Кот-д`Армор департаментининг Ланьон тиббиёт марказида аниқланган. 13 март куни 79 ҳолат аниқланган, шу жумладан,8 янги вариант билан касалланиш ҳолати секвенция йўли билан тасдиқланган”, дейилади Франция ССВ хабарида.
Дастлабки маълумотларга кўра, мутахассислар янги вариантнинг аслисига нисбатан на катта хавфи, на юқиш қобилиятининг юқорилиги тўғрисида хулоса чиқармаган.
Мутахассислар вирусни таҳлил қилишда давом этяпти. Улар янги вариантнинг мавжуд вакцина ва антитаналарга қандай таъсир кўрсатишини эмпирик равишда аниқлашни мақсад қилган.
Франция ҳукумати янги вариант ҳақидаги маълумотларни халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотларига берган.