Францияда AstraZeneca билан эмланган 8 киши вафот этди

Олам 2039
image
-

Францияда саккиз киши AstraZeneca вакцинаси билан эмланганидан сўнг, тромбоз оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Дори воситалари хавфсизлиги бўйича Миллий агентлик баёнотига таяниб, “РИА Новости” хабар қилди.

Жорий йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда айнан шу препарат орқали 2,72 миллион киши эмланган эди.

AstraZeneca билан эмлаш жараёни бошланганидан буён Францияда 23 та тромбоз ҳолатлари аниқланди, улардан саккизтаси эса ўлим билан якунланган.

Маълумот учун, бугунги кунда дунёда 68 та давлат AstraZeneca вакцинасини қўллашда давом этмоқда, 12 та давлат аҳолисининг баъзи бир қисми учун қўллаётган бўлса, яна 4 давлат ушбу препаратдан фойдаланишни бутунлай тўхтатган.

Ушбу вакцинадан фойдаланаётган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

 

Бокирхон Қосимхонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 59
Рейтинг: 3.1
t
×