Франция Венгрияни мағлуб эта олмади

Спорт

image

Бугун, 19 июнь куни Европа чемпионатининг асосий фаворитларидан бири Франция Будапештда Венгрия билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Евро-2020 мусобақасининг “Ф” гуруҳидан ўрин олган жамоалар 2-тур учрашувда ўзаро бахс олиб боришди. Ўйиннинг биринчи бўлими Франциянинг устунлиги остида ўтди. Бироқ Венгрия қарши ҳужумларда самарали ўйнади. Тайм сўнггида Венгрия қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. Аттила Фиоло Уго Льорис дарвозасини ишғол этиб жамоасининг Европа чемпионатидаги дастлабки голини урди.

Иккинчи бўлимда ҳужумларга зўр берган французлар рақиб дарвозасини ишғол этишга қийналишди. 66-дақиқада Килиан Мбаппенинг узатмасидан сўнг Антуан Гризманн "можор"лар дарвозасига гол киритиб, мувозанатни тиклади. Венгрия аутсайдер мақомида бўлса-да, дарвозасидан бошқа тўп олиб чиқмади.

Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва хар икки жамоа бир очкодан ишлаб олди. Гуруҳдаги иккинчи учрашув, Португалия ва Германия ўртасида бўлиб ўтади

Ҳумоюн Орипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг