Макрон Путин билан суҳбатда “Толибон”дан нима кутаётганини айтди

Олам

image

Бугун, 20 август куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Россия Президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Қайд этилишича, икки давлат раҳбарлари бир қатор сиёсий мавзуларни жумладан, Aфғонистондаги вазиятни муҳокама қилган. Мулоқот вақтида Макрон “Толибон” гиёҳвандлик ва қурол савдосини тўхтатиши кераклигини айтган. 

Президентлар Aфғонистондаги вазият бўйича фикр алмашар экан, Макрон “Толибон” ҳаракати биринчи навбатда, гиёҳвандлик ва қурол-яроғ савдосига қарши курашиши, халқаро террорчилик ҳаракатлари билан алоқаларни тўхтатиши ҳамда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши кераклигини билдирган.

Шунингдек, Макрон Путинни Россия мухолифати етакчиси Aлексей Навальнийни озод этишга ҳам чақирган. 

Эслатиб ўтамиз, Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ўтган йилнинг 20 августида Россиянинг Томск шаҳрида заҳарланганидан сўнг, Германияда 4 ой даволаниб, жорий йилнинг 17 январь куни Россияга қайтди ва дарҳол ҳибсга олинди.

Кейинроқ “Ив Роше” иши бўйича суд қилинган мухолифатчи 3,5 йилга қамалди. Ўлишига бир бахя қолган Навальнийнинг ўзи бир қатор интервью ва чиқишларида жонига суиқасд қилинишида тўғридан-тўғри Путинни айблаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

718

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг