Франция ва Испанияда 100 минглаб аҳоли намойишга чиқди
Олам
−
01 Май 2021
12532Бугун, 1 май куни Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган Республика майдонида анъанавий 1 май намойиши бўлиб ўтмоқда. Норозилик ҳаракатлари маҳаллий вақт билан соат 14:00 да бошланган. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзмоқда.
Хабарга кўра, митингда касаба уюшмаси, ёшлар ташкилоти, социалистик ва коммунистик партия вакиллари, шунингдек, “биз ҳали ҳам шу ердамиз!” деган чақириқ билан “сариқ жилетлилар” ҳаракатининг тарафдорлари иштирок этмоқда.
Намойишга, шунингдек, автобус бекатлари ва банкларнинг ойналарини синдира бошлаган радикал “Black block” безорилар гуруҳи қўшилган.
Маҳаллий телеканалга кўра, беш мингга яқин полиция ходими вазиятни кузатиб, назорат қилмоқда.
Мамлакат Ички ишлар вазири берган маълумотларга кўра, ушбу митингда 100 мингга яқин аҳоли қатнашмоқда. Қоидабузар намойишчиларнинг, аллақачон, 34 нафари ҳибсга олинган.
Маълумот учун, 1 май Халқаро ишчилар бирдамлиги куни ҳисобланади. Бу шунчаки жамиятнинг қайсидир қатламига бағишланган байрам эмас, балки ишчилар гуруҳи ушбу кунда митинг ва норзилик ҳаракатлари орқали ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилади.
Ушбу куннинг пайдо бўлиши тарихида ҳам шундай омиллар ётади. 1 май байрами замонавий кўринишида XIX асрнинг ўрталарида саккиз соатлик иш кунини талаб қилган ишчилар ҳаракати натижасида пайдо бўлган.
Бугун нафақат Франция балки Испанияда ҳам Халқаро ишчилар бирдамлиги кунига бағишланган намойишлар бўлмоқда.
Мадриднинг марказида ўтаётган акцияда 100 мингдан ортиқ аҳоли қатнашмоқда.
Хабарларга кўра, ушбу митинг мамлакатдаги икки йирик касаба уюшмалари – Ишчи комиссиялар ва Ишчилар умумий иттифоқи томонидан уюштирилган.
Намойишда касаба уюшмаларининг рамзларидан ташқари Иккинчи Испания Республикасининг байроқлари ва мамлакат сўллар ҳаракатига доимо ҳамроҳ бўлган совет рамзлари бор эди.
LiveБарчаси