Франция ўз ядро арсеналини қисқартирди
Олам
−
07 Февраль 2020
3579Франция Президенти Эммануэль Макрон Парижда офицерлар олдида чиқиш қилар экан “мамлакат ўз ядро арсеналини 300 жанговар қуролга камайтирганини” таъкидлаб ўтди.
Давлат раҳбарининг маълум қилишича, бу ядро қуролдан сақланишнинг “лозим бўлган энг паст кўрсаткичи”.
У, шунингдек, Европа мамлакатларини жаҳондаги қуроллар назоратини таъминлаш борасида фаол ҳаракат қилишга чақирди.
Бундан аввал Франция Президенти польшалик ҳамкасби Анжей Дуда билан ҳам айнан мана шу масалада суҳбатлашган эди. Макроннинг фикрича, дунёдаги қуролларни назорат қилиш борасида АҚШ ва Россия билан ўзаро ҳамкорлик қилиш зарур.
“Олдин ҳам айтганман, агар зарур бўлса, Франция мана шу мавзуга оид музокараларга доим тайёр”, деган у.