Франция Украинага Crotale ҳаво мудофаа тизимларини топширди
Олам
−
20 Ноябрь 2022
8464Франция Украина Қуролли кучларига Crotale зенит-ракета комплексларини топширди. Бу ҳақда “Страна” нашри ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, Франция Қуролли кучлари вазири Себастьян Лекорню “Le Journal du Dimanche” нашрига берган интервьюсида Crotale ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини Украинага топширилишини маълум қилган.
Лекорню интервьюсида Париж аллақачон Киевга 18 та “Caesar” ўзиюрар артиллерия мосламаларини, шунингдек Milan ва Mistral ракеталарини, 60 га яқин VAB зирҳли транспорт воситаларини, HDP-2A2 танкка қарши миналарни, ядровий ҳолатда ҳимоя воситалари, биологик ёки кимёвий таҳдидларга қарши қуроллар, сўнгги тунги кўриш асбоблари топширганини маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг радар станциялари учун сўрови ҳали ҳам кўриб чиқилмоқда.
Crotale — бу ўрта, паст ва ўта паст баландликлар оралиғидаги ҳаво нишонларига қарши курашиш учун мўлжалланган қисқа масофали барча об-ҳавога мўлжалланган зенит-ракета тизими.
LiveБарчаси