Франция собиқ Бош вазири қамалди
Олам
−
09 Май 2022
5805Париж апелляция суди Франциянинг собиқ Бош вазири Франсуа Фийонни рафиқасини сохта ишга ёллаш иши бўйича бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.
Бугун, 9 май куни Париж апелляция суди Фийонни давлат маблағларини ўзлаштириш, корпоратив активлардан нотўғри фойдаланишда иштирок этиш ва яширишда айбдор деб топди.
Собиқ ҳукумат раҳбарининг рафиқаси Пенелопа Фийон икки йиллик шартли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.
2020 йил июнь ойида Париж суди Фийонни давлат маблағларини ўғирлашда айбдор деб топганди ва уни беш йилга озодликдан маҳрум қилганди. Шундан уч йил шартли қамоқ жазоси эди. Фийон, шунингдек, 375 минг евро миқдорида жаримага тортилди ва унга ўн йилга сайланган лавозимни эгаллаш тақиқланди. Фийоннинг рафиқаси Пенелопа давлат маблағларини ўғирлашда иштирок этиш ва яширишда айбдор деб топилди. У уч йил шартли қамоқ жазосига ва 375 минг евро жаримага ҳукм қилинди.
Фийоннинг ҳимояси ҳукмни адолатсиз деб топди ва апелляция шикояти берилди.
2017 йилги президентлик сайлови кампанияси вақтида Фийон ва унинг атрофидагилар можарога аралашиб қоли. Бу “Canard enchaine” нашрининг мақоласи билан бошланди, унда собиқ Бош вазирнинг рафиқаси унинг сохта парламент ёрдамчиси сифатида саккиз йил давомида маош олгани ҳақида ёзилган. Газета, шунингдек, Пенелопа Фийон “Revue des Deux Mondes” журналидаги иши учун маълум муддат маош олгани ҳақида хабар берган, аммо бу иш сохта эмаслигига шубҳа билдирган.
LiveБарчаси