Франция сайёҳлар ташрифи бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Олам

image

Франция 2018 йилда сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакатга айланганди. Ўтган йили ушбу мамлакатга 89,4 миллион хорижликлар ташриф буюриб, бу борада жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда бугун мамлакат Туризм қўмитаси йиғилишида маълум қилинган.

Ҳукумат хабарида таъкидланишича, “2018 йилги натижаларга кўра, Франция хорижий сайёҳлар ташрифи бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаган. 

Шу билан бирга, хорижликлар оқими 2017 йилга нисбатан 3 фоиз, туризм мақсадларида  келган сайёҳлар сони 5 фоизга ошиб, мамлакатга 56 миллиард евро даромад келтирган.

Франция ҳуқумати 2019 йилда мамлакатга келадиган сайёҳлар сонини 100 миллонга етказмоқчи. Мамлакат Туризм қўмитасининг хабарига кўра, сайёҳларнинг аксарияти Эйфель минорасини кўришга келади. Шунингдек, Лувр музейи ва 2019 йил апрелида ёниб кетган Нотр-Дам де Пари ибодатхонаси ҳам сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган туризм объекти ҳисоланади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made