Франция Россияга экспортни оширади
Олам
−
16 Август 2019
3761Aгар руслар француз шаробини афзал кўрсалар, бозор дарҳол Франциядан етказиб бериш ҳажмининг ошиши билан жавоб беради, дейди Россия Федерациясининг Франциядаги савдо вакили Михаил Макаров. Бу ҳақда “РИA Новости” хабар бермоқда.
“Россия бозори анъанавий равишда хорижий ишлаб чиқарувчилар (шароб маҳсулотлари) учун жуда жозибадор: Россия Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, 2018 йилда 940 миллион еврога тенг шароб импорт қилинган, Франция эса экспортнинг атига 18,2 фоизини ташкил қилган", деди савдо вакили.
Унинг таъкидлашича, кучли рақобат Италия (29,5 фоиз), Испания (14,7 фоиз) ва Янги Дунёнинг бир қатор мамлакатларидан (25 фоиз) кузатилмоқда.
"Қандай бўлмасин, талаб таклифни келтириб чиқаради: агар россиялик истеъмолчи француз шаробини афзал кўрса, бозор дарҳол Франциядан етказиб бериш ҳажмининг ошиши билан жавоб беради", дея хулоса қилди Макаров.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь