Франция Россия газининг нархини пасайтириш ғоясини қўллаб-қувватлади

Олам

image

Агар Еврокомиссия Россия газининг нархини чеклашни таклиф қилса, Франция бу ғояни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Франция Энергетика вазири Аньес Панье-Рюнаше Брюсселда Европа Иттифоқи Энергетика вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилди.

“Агар Еврокомиссия шундай таклиф билан чиқса, биз Россия гази учун нарх чегарасини белгилашни қўллаб-қувватлаймиз”, дейди вазир.

Йиғилиш давомида ЕИ Европадаги энергетика инқирозига қарши кураш бўйича бешта шошилинч чора-тадбирларни тақдим этиши кутилмоқда. Улардан бири “Газпром” учун ҳар минг куб метр газ учун 520 доллар даражасида нарх чегарасининг жорий этилиши бўлиши мумкин.

Панье-Рюнашенинг эслатишича, Европадаги газ омборлари аллақачон 80 фоиздан кўпроққа тўлдирилган, Францияда эса бу кўрсаткич ундан ҳам юқори — 90 фоиздан ошган. Тахминларга кўра, 1 ноябрга қадар омборларда бўш жой қолмайди.

Маълумот ўрнида, охирги ҳафтада Европа биржаларида газ нархи пасайиб бормоқда. 9 сентябрь ҳолатига кўра, ИСE биржасида октябрь фючерслари минг куб метр учун 2200 долларга тушган. Россия томонидан қувурлар орқали етказиб бериладиган газнинг нархи биржа котировкаларига боғлиқ эмас, унинг аниқ миқдори ошкор этилмаган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг