Франция Президенти янги Бош вазирни таништирди

Олам

image

Аввалроқ, Франция Бош вазири Эдуар Филипп истеъфога чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 3 июль куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Бешинчи республиканинг Бош вазири этиб Жан Кастексни тайинлади. Бу ҳақда Елисей саройи Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Республика Президенти Жан Кастексни Бош вазир этиб тайинлади ва унга ҳукумат тузишни буюрди", дейилади хабарда.

Жан Кастекс (Jean Castex) 1965 йил 25 июнда Вик-Фезансак шаҳрида туғилган (Жер департаменти, Франция). Унинг бобоси Марк Кастех Вик-Фезансак шаҳри мэри (1971-1989) ва сенатори (1980-1989) бўлган.

Янги Бош вазир 2005-2006 йилларда Франция Соғлиқни сақлаш ва бирдамлик вазирлигининг шифохонага ётқизиш ва ёрдамни ташкил этиш (DHOS) департаменти директори бўлган.

2006-2008 йилларда у соғлиқни сақлаш вазири, кейин эса Меҳнат вазири бўлиб ишлаган Ксавье Бертранднинг идораларини бошқарган.

2008 йилда у Прад шаҳри (Франция жанубида) мэри этиб сайланди. У ушбу лавозимга 2014 ва 2020 йилларда қайта сайланган.

2019 йил апрель ойида у Миллий спорт агентлигини бошқарган.

2020 йил апрель ойида Франция Президенти Эммануэль Макрон унга мамлакатни коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ карантиндан чиқиш жараёнини бошқаришни буюрган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг