Франция Президенти Макрон гол урди (видео)
Олам
−
15 Октябрь 2021
8397Франция Президенти Эмманюэль Макрон кеча, 14 октябрь куни Пуасси коммунасида ўтказилган хайрия футбол ўйинида пенальтидан гол урди. Ўйин «Варьете» футбол клубининг 50 йиллиги шарафига ташкил этилган .
3-рақам остида майдонга тушган Макрон жамоасида, шунингдек Англиянинг «Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер, Франция терма жамоасининг собиқ футболчилари Кристиан Карамбе ва Марсель Десайи ҳам тўп сурди. Уларга Париждан 30 км узоқликда жойлашган Пуасси шифохонасининг тиббий ходимлари жамоаси қаршилик кўрсатди. Учрашувнинг биринчи дақиқаларида Макрон томонидан киритилган гол мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди.
Учрашувдан йиғилган маблағ Франциянинг биринчи хоними Брижит Макрон бошчилигидаги Париж шифохоналари жамғармасига йўналтирилади. Ушбу ташкилот болалар шифохоналарига ёрдам беради.
43 ёшли Франция етакчиси ёшлигидан футболга меҳр қўйган. Талабалик йилларида Макрон ҳужумда Страсбургдаги Миллий бошқарув мактаби жамоасида ўйнаган. 2018 йили Жаҳон чемпионати пайтида Франция Президенти мамлакат терма жамоасининг ўйинларини кўриш учун Санкт-Петербург ва Москвага борган.
Маълумот учун, «Варьете» футбол клуби 1971 йилда ташкил этилган. Ушбу жамоа таркибида Монако шаҳзодаси Альбер II ва санъат оламининг бир қатор машҳурлари тўп сурган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь