Франция Олимпиадада одам ташиш учун вертолётдан фойдаланмоқчи

Технология

image

Бир йилдан сўнг бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига Франция мезбонлик қилади. Мамлакат Париж бўйлаб йўловчиларни ташиш учун икки ўриндиқли электр вертолёти – VoloCity'дан фойдаланмоқчи. Бу ҳақда BBC маълум қилди. 

Агар ҳукуматнинг ушбу режаси амалга ошса, бу электр вертикал учиш ва қўниш (ЭВТОЛ) қурилмасидан фойдаланиш бўйича Европадаги биринчи хизмат бўлади.

Дунё бўйлаб ўнлаб компаниялар ЭВТОЛ самолётларини ишлаб чиқмоқда. Уларнинг билдиришича, учар такси шаҳарлар марказига қўна оладиган тинч, арзон ва зарарли газлардан ҳоли эканлиги билан аҳамиятлидир.

Маълумотларга кўра, VoloCity'ни етказиб беришни немис компанияси “Volocopter” зиммасига олган. 

"Ҳамма нарса тайёр ва келаси йилнинг ўрталарига етказиб бериш режалаштирилган",  деди “Velocopter” молиявий директори Кристиан Бауер.

“Velocopter” шунингдек, диққатга сазовор жойларни кўриш учун айланма саёҳатларни таклиф қилади. Бунинг учун Парижда парвоз йўллари ва қўниш жойлари (вертипортлар) ташкил қилинди.

Эслатиб ўтамизГерманиянинг Lilium компанияси кеча, 18 июль куни Испания жанубида вертикал парвоз қилувчи учар таксини синовдан ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Олимпиада вертолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг