Франция матбуоти Мессига босим қилмоқда
Спорт
−
01 Март 2022 4893 1 дақиқа
Аргентиналик футболчи Лионели Месси 2000 – 2021 йилларда Испаниянинг “Барселона” жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Бироқ ўтган ёзда, кутилмаганда каталон клуби билан шартномасини узайтириш имконсиз бўлиб қолгач, аргентиналик Франциянинг ПСЖ жамоасига кўчиб ўтди.
Мессининг Парижга кўчиб ўтиши унчалик омадли чиқмади. Бунинг устига, матбуот ҳам унга нисбатан босимни кундан-кунга оширмоқда. Ҳужумчи бу босимга дош беришга қийналмоқда. Сўнгги ойларда машҳур француз нашрлари мунтазам равишда ПСЖ футболчисига учрашувлар натижасига кўра, энг паст балларни бериб келмоқда.
34 ёшли ҳужумчининг рейтинг баллари ҳатто Париж жамоасининг кийиниш хонасида ҳам муҳокама қилина бошлади. Месси клуб раҳбарларига ОАВнинг бундай муносабати ўзи учун ҳайратланарли эканини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “El Chiringuito” хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида, Лионель Месси жорий мавсумда барча мусобақалар доираисда ПСЖ учун 23 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 11 та голли узатма амалга оширган
Маъруф Абдумаликов
Live
Барчаси