Макрон Франция Зеленский айтган эҳтиёжларни қондиришини айтди

Олам

image

Франция Украинага 300 миллион доллар миқдорида қўшимча ёрдам беради. Шу тариқа мамлакатнинг Киевга кўрсатган умумий ёрдами 2 миллиард долларга етади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Эммануэль Макрон Украина донорлари конференцияси чоғида маълум қилди.

“Умуман олганда, 2022 йилда Франция Украина учун 1,7 миллиард доллар маблағ ажратди. Икки ойдан ортиқ Россия тажовузидан сўнг, Украина аҳолисининг гуманитар эҳтиёжлари ва мамлакатдаги иқтисодий вазият янги саъй-ҳаракатлар зарурлигини кўрсатмоқда. Бугун мен Франция Украинага глобал ёрдамни 2 миллиард долларгача ошириш ниятида эканини эълон қилмоқчиман, бу эса Владимир Зеленский айтган эҳтиёжларни қондиради”, деган Макрон.

Аввалроқ, Франция ҳукумати Матбуот котиби Габриэль Атталь Россия ҳарбий амалиёти бошланганидан бери Франция Украинага 100 миллион евролик гуманитар ёрдам, 615 тонна тиббий ва гуманитар техника, шунингдек, қиймати 100 миллион евродан ортиқ бўлган ҳарбий техника ва қурол-яроғ етказиб берганини маълум қилганди.

Маълумот учун, АҚШ Президенти Жо Байден Вашингтон Киевга иқтисодий ёрдам сифатида қўшимча 500 миллион доллар ажратишини эълон қилган. АҚШ Президенти бу маблағлар Киевга иқтисодиётни барқарорлаштириш, маошлар тўлаш ва аҳолига зарур хизматлар кўрсатиш учун берилишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский Украинани қайта тиклаш учун камида 600 миллиард доллар керак бўлишини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг