Франция британияликлар учун ёпилди
Олам
−
16 Декабрь 2021
6080Франция коронавируснинг янги "omicron" штамми тарқалишини олдини олиш учун Буюк Британиядан “кириш ва чиқишлар”ни чекламоқчи. Бу ҳақда "Associated Press" нашри хабар берди.
Францияда вируснинг янги штаммига қарши чора-тадбирлар шу ҳафтанинг охирида кучга кириши кутилмоқда.
Ҳукумат вакили Габриел Атталнинг айтишича, Францияда коронавирус инфекциясияга чалинганларнинг кўпайиши сабабли мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига босим кучайиб бормоқда.
“Буюк Британиядан Францияга ҳар қандай саёҳатлар "чекланган”, бироқ французлар ҳали ҳамон бир мамлакатдан бошқасига саёҳат қилишмоқда,” дея таъкидлаган Габриел.
Бундан ташқари, у британияликлар мамлакатга ташриф буюришидан камида 24 соат олдин коронавирус учун тестдан ўтиши кераклигини, шунингдек, улар Францияда қўшимча 48 соат изоляция қилинишини таъкидлаган.
Ҳозиргача Франция аҳолисининг 8,4 миллиони коронавирус билан касаллинган ва уларнинг 121 мингга яқин ўлим ҳолати қайд этилган.
Маълумот ўрнида, 26 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Африканинг жанубида аниқланган B.1.1.529 коронавирус штаммини юнонча “omicron” ҳарфи билан белгилади. У жуда кўп мутацияларга эга, уларнинг баъзилари ЖССТни ташвишга солмоқда. Дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларида аллақачон топилган “omicron” штамми бошқаларга қараганда тезроқ тарқалиш имкониятига эга.
Pfizer ва BioNTech компаниялари коронавируснинг янги “omicron” штамми вакцина антикорларини коронавируснинг бошқа штаммларига қараганда самаралироқ четлаб ўтишини тасдиқлади.
Хитойнинг Anhui Zhifei Longsom Biopharmaseutisalкомпанияси ўзининг ZF-UZ-VAC2001 препаратини коронавируснинг “omicron” вариантига қарши антитаначалар ишлаб чиқарилишига олиб келиши мумкинлигини айтган эди.
Шунингдек, япон олимлар “omicron” вакцинага қарши кўпроқ юқумли бўлиб, у ҳам табиий, ҳам эмлаш орқали ҳосил бўлган иммунитетни енга олишини маълум қилган эди.
Бундан ташқари, Гонконг университети олимлари коронавирусининг “omicron” штаммини енгиш учун янги авлод вакциналарини ишлаб чиқариш зарурлигини таъкидлаган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь