Франция Бош вазири аҳолига хушхабар билан чиқди

Олам

image

Франция ҳукумати коронавирус сабаб мамлакатда жорий этилган қатор чекловларни олиб ташланишини маълум қилди. Аммо бу ишлар 11 майдан олдин бўлмайди. Бу ҳақда “Agence France-Presse” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Кеча, 19 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида Франция  Бош вазири Эдуард Филипп шундай деди: “11 майдан бошлаб биз баъзи эркинликларимизни қайтаришни бошлаймиз ва иккинчи босқичга ўтамиз”.

Май ойида Францияда мактаблар ишлаши ва илгари ёпилган кўплаб дўконлар очилиши кутилмоқда. Аммо ҳамма жойда ижтимоий масофанинг қатъий меъёрларига риоя қилиш керак бўлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда коронавирусга 152 894 нафар одам чалинди. 36 578 бемор шифо топган бўлса, 19 718 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция

Баҳолаганлар

718

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made