Франция AҚШга иккинчи Озодлик ҳайкалини юборади
Олам
−
31 Май 2021
6675Франция АҚШ билан дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш учун Вашингтонга яна битта Озодлик ҳайкалини юбормоқда. Бу ҳақда “Le Journal du Dimanche” хабар берди.
Маълум қилинишича, Франциядан 7 июнь куни жўнатиладиган ушбу ҳайкал 4 июль – AҚШнинг Мустақиллик кунида , Нью-Йоркга етиб боради. У “Тосcа” контейнер кемасида етказиб берилади. Aввалига, у Эллис оролидаги Иммиграция давлат музейига жойлаштирилади ва кейин Вашингтонга боради.
Шундан сўнг, янги ёдгорлик Вашингтондаги Франция элчихонаси боғида ўрнатилади ва у ерда ўн йил давомида туради.
Янги ҳайкал аввалгисига қараганда сезиларли даражада кичик. Унинг баландлиги атиги 2,83 метрга етади.
Расмий Парижнинг 135 йил аввалги рамзий ишорани такрорлаб, Озодлик ҳайкалини совға қилишдан мақсади, Франция ва Aмерика дўстлигини мустаҳкамлашдир.
Хабарга кўра, Штатларга яна бир Озодлик ҳайкалини юбориш ғояси 2019 йил июль ойида, Франциянинг AҚШдаги амалдаги элчиси Филипп Этиен ва Миллий Санъат ва ҳунармандчилик консерваториясининг бош маъмури Оливе Бароннинг учрашувидан келиб чиққан.
Франция, Қўшма Штатларга ҳали ҳам “дўстлик руҳига содиқлигини” кўрсатишга қарор қилган. Бироқ, лойиҳа COVID-19 пандемияси туфайли қолдирилган ва қишда яна қайта бошланган.
Сардор Тўланбоев
LiveБарчаси