Франция 60 сантиметрли дўл билан қопланди
Олам
−
01 Июль 2021
8234Кеча, 30 июнь куни Франция 60 сантиметр баландликдаги дўл билан қопланди. Бу ҳақда “Корреспондент” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 июнь куни Франция шарқида кучли момақалдироқ бўлган, шундан сўнг аҳоли пунктлари дўл остида қолиб, олти дақиқада ўн миллиметргача сув тўпланган. Айниқса, Вогеза департаментида жойлашган Пломбьер-ле-Бен шаҳри аҳолиси белкураклар ва қорни тозаловчи қурилмалар билан муз уюмларини тозалашларига тўғри келган.
Хабарга кўра, об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли шаҳар яқинидаги трассада ҳаракат деярли тўхтаб қолган. Бундан ташқари, дўл дренаж тизимларини ёпиб қўйган ва бунинг оқибатида тошқинлар юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат Украинанг Львов шаҳрида ҳафтада икки маротаба содир бўлганди. Шаҳар кўчалари сувостида қолган, дарахтлар ағанаб, уйларнинг томлари шикастланган эди. Энг кучли чақмоқ эса Германияда кузатилган.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь