Француз автомобиллари “UzChasys” ўзбек фаралари билан жиҳозланади

Бизнес 14270
image

Таъкидлаш жоизки, 2021 йил давомида компания умумий даромадларининг қарийб учдан бир қисми экспортга тўғри келган, бу эса қарийб 8,5 миллион долларни ташкил этади.

“UzChasys” МЧЖ ҚК – Марказий Осиёдаги автомобиль фараларини ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона ҳисобланади. У Uzauto Motors (Ўзбекистон), Renault-Автоваз (Россия) ва PCMA Rus (Россия) конвейерларига маҳсулот етказиб беради. Корхона Chevrolet, Lada, Niva вa Peugeot брендлари учун фаралар ишлаб чиқаради.

Корхона 2009 йилда Наманган вилоятида ташкил этилган. Бугунги кун бўйича ходимлар сони 638 кишини ташкил этади.

Stellantis – 2021 йилда Fiat Chrysler Automobiles PSA Group'нинг бирлашиши натижасида яратилган глобал холдинг компанияси ҳисобланади. У Fiat, Chrysler, Peugeot, Citroen, Opel, Jeep, Maserati, Alfa Romeo ва бошқа бир қанча брендларга эгалик қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 388
Рейтинг: 3
t
×