Франкфуртда келажак йўлтанламаси намойиш этилди
Технология
−
10 Сентябрь 2019
4439Бугун, 10 сентябрь куни Германиянинг Франкфурт шаҳридаги автосалонда Audi компанияси янги AI:TRAIL quattro автомобилини тақдим этди, дея ёзади “Известия”.
AI:TRAIL quattro - бу 2017 йилда дебют қилган Audi Aicon автомобилларининг тўртинчи авлодига манусб бўлиб, автомобилда тўртта электр мотор ғилдиракларда жойлашган ва уларга батарея ўрнатилган. Ушбу тартибга солиш офф-маневр қобилиятига ҳисса қўшади.
Узунлиги 4 метру 150 сантиметр бўлган тўрт кишилик электромашина инфратузилмаси ривожланмаган ҳудудларда ишлаш учун мўлжалланган. Кучли литюм-ион батареяси ва тезлиги соатига 130 километрни ташкил этади.
Тўртта электр моторининг максимал қуввати 435 от кучи, максимал момент эса 1000 нютон метрга етади.
Моделнинг корпус чизиғи автомобил тагига тушади, бу ҳатто ғилдираклар орасидаги йўлни ҳам очиб беради.
Олд томонидаги тўрт ўриндиқ хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган. Иккинчи қатордаги ўриндиқлар ноёб шаклига эга бўлиб, уларни демонтаж қилиш ва кўчма ўриндиқ сифатида ишлатиш мумкин.
AI:TRAIL quattro умумий йўлларда ҳайдаш учун тўртинчи даражали автопилот тизимини олди. Йўлда ҳайдовчи бошқарувни ўз зиммасига олади, аммо унга бутун електрон тизим ёрдам беради. Масалан, оптик сенсорлар ва электрон барқарорлик дастури йўл сиртининг ҳолатини аниқлайди, унинг асосида шиналардаги ҳаво босими тартибга солинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь