Фоторепортаж: Тошкентда 8 март қандай нишонланди?

Жамият 14905
image

8 март – Халқаро хотин қизлар куни бир қанча Шарқ ва Ғарб мамлакатларида анъанавий байрам сифатида нишонланиб келинади. Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам. Аммо баъзи давлатларда баҳорнинг ушбу санаси хотин-қизлар учун байрам сифатида кутиб олинмайди. Уларнинг бу кунда нишонлайдиган ўз байрамлари бор.

Масалан, Замбияда 8 март Ёшлар куни, Либерияда Қурбонлар хотираси, Малайзияда Султон, Сурияда эса Инқилоб куни сифатида кенг нишонланади.
  
Ушбу сана хотин-қизлар байрами сифатида илк марта АҚШда, 1909 йилдан 1903 йилгача, февраль ойининг охирги якшанба кунларида нишонланган. 1911 йилдан эса Австрия, Дания ва Швейцарияда 19 март куни байрам қилина бошланди. Кейинчалик эса бу байрам 12 май кунига кўчирилган. 

1914 йилдан бошлаб, 8 март санаси расман байрам куни этиб белгиланган ва ўша йилдан бери кўпгина давлатларда Халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонлаб келинмоқда.
 
Байрам муносабати билан бугун, 8 март куни Тошкент кўчаларидаги гул дўконлари харидорлар билан гавжум. Гул нархларининг бироз кўтарилгани ҳам кўпчилик харидорларни чўчитмаяпти. Сотувчиларнинг айтишига қараганда, яқин 2-3 кундан буён энг кўп сотилаётган гул – бу қизил атиргул. Бир дона қизил атиргулнинг нархи ҳолатига қараб 10 минг сўмдан 15 минг сўмгача. 

QALAMPIR.UZ мухбири Тошкентдаги байрам қандай ўтаётганини фотоаппарат объективига муҳрлади.

QALAMPIR.UZ таҳририяти бугунги байрам билан барча хотин-қизларни муборакбод этади.

Бердиев Рўзимурод

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 340
Рейтинг: 3.2
t
×