Фоторепортаж: Мьянмада ҳарбий ҳокимиятга қарши намойишлар бўлиб ўтди
Олам
−
08 Февраль 2021
4589Жорий йилнинг 1 февраль куни Мьянмадаги ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олди. Президент Вин Мйин, давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи ва “Демократия учун Миллий Лига” партиясининг бошқа раҳбарлари ҳибсга олинган. Ҳарбий диктатура тикланишига резидентлар қандай муносабатда бўлди? Фоторепортажда кўрамиз.
Ҳокимият эгаллаб олинганидан сўнг, ҳарбийлар баёнот бериб, уларнинг сиёсатга аралашишини 2020 йил ноябрдаги парламент сайловларининг сохталаштирилиши билан изоҳлади. Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Қуролли Кучларнинг Бош қўмондони Мин Аун Хлайн ва вице-президент Мйин Шве президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
2011 йилгача мамлакатда ҳарбийлар кўп йиллар давомида ҳокимият тепасида бўлди. Сўнгги йилларда Мьянмада демократик ислоҳотлар амалга оширилди ва биринчи демократик сайловлар 2015 йилда бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг1 февралида ҳарбийлар ҳокимиятга қайтгач, Президент Вин Мйин, давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи ва ҳукмрон “Демократия учун Миллий Лига” партияси раҳбариятини қўлга олди. Мамлакатда намойишлар бошланди, уларнинг энг йириги Янгон, Мандалай ва Нейпидода бўлиб ўтди.
Намойишчилар сўнгги ўн йилликлар ичида демократик ўзгаришларнинг рамзига айланган Аун Сан Су Чжи ва 2018 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлган Президент Вин Мйиннинг озод этилинишини талаб қилмоқда. Шунингдек, уларда шиорлар ҳам бор: “Ҳарбий диктатура билан!”, “Яшасин демократия!”.
Кеча, 7 февраль куни қарийб 2 мингга яқин одам мамлакатнинг иқтисодий пойтахти Янгон кўчаларига чиқди ва 8 февраль куни акциялар бутун мамлакат бўйлаб давом этди. “The Myanmar Times” нашрининг ёзишича, 8 февраль куни эрталаб минглаб намойишчилар Янгон кўчаларига чиқиб, ўзларининг норозиликларини билдирган.
Тиббиёт ходимлари ҳарбийларга қарши ҳаракатда фаол иштирок этиб, иш ташлаш эълон қилиб, уларга шошилинч ёрдам кўрсатди.
Давлат хавфсизлигини таъминлаш баҳонасида ҳарбийлар Интернетнинг ишлашини чеклади, аммо тармоққа кириш 7 февралда тикланди.
Мамлакат пойтахти Нейпидо кўчалари, унинг энг йирик ҳудуди Янгон ва бошқа аҳоли пунктлари қўшинлар томонидан қўриқланмоқда, бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Мьянма давлат телевиденияси бугун, 8 февраль куни намойишчиларга қарши тазйиқлар ўтказилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Буддист роҳиб Мьянманинг Янгон шаҳрида демократияни талаб қилмоқда.
Ҳарбийлар мамлакатда ҳарбий ҳолат бекор қилинганидан кейин янги сайловлар ўтказилишини айтди. Шунингдек, улар 2020 йил ноябрдаги сайлов натижаларини қайта кўриб чиқади ва янги овоз беришдан сўнг ҳокимиятнинг сайланган партия қўлига қонуний ўтишини таъминлайди.
LiveБарчаси