Фотофакт: Ўзбекистондаги телеканалларда аёл бошловчиларнинг рўмол ўраб чиқишига рухсат берилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон телеканалларида аёл телебошловчиларнинг рўмол ўраб чиқишига энди тақиқ қўйилмаяпти. QALAMPIR.UZ манбасининг хабар қилишича, “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Азизим” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Умида Усмонова кеча, 2 апрель куни соат 23:00 да намойиш этилган кўрсатувида рўмолда кўриниш берган.

Умида Усмонова бир неча йиллардан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида фаолият юритади. У фаолияти давомида илк бор рўмолда эфирга чиқмоқда. Бугунгача, биринчи рақамли телеканал сифатида кўриб келинган “Ўзбекистон” телерадиоканалида нафақат бошловчиларнинг рўмолда чиқиши, балки тадбир ва маросимларда рўмолда ўтирган аёлларнинг кўрсатилиши ҳам амри маҳол эди. 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлгандан кейин кўп соҳалар қаторида ОАВда ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилдики, бунинг натижасида бугун журналистлар кун сайин эркин бўлиб бормоқда. Авваллари журналистларнинг эфирга рўмол билан чиқиши кўплаб муаммоларни келтириб чиқарган бўлса, бугун бу эфирда оддий қабул қилинаётгани сўзимизнинг исботидир. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Рўмол Ўзбекистон телерадиоканали Умида Усмонова

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг