Фото-радар 300 йил аввал вафот этган князга жарима ёзди

Олам

image

Доғистонда фото-радар қарийб 300 йил аввал вафот этган одамни жаримага тортди. Бу ҳақда “Каvkaz news” сайти хабар берди.

Гап шундаки, ҳайдовчи ёнидаги ўриндиқда XVIII асрда яшаб ўтган княз Хожи Довуднинг портретини олиб кетаётган эди, радар эса князга камар тақмагани учун жарима белгилаган. 

Маълумот учун, Имом Хожи Довуд тахминан 1680 йилда ҳозирги кунда асосий аҳолиси озарбайжонликлар бўлган Дедели қишлоғида туғилган. 1710 – 1720 йилларда Касбий денгиз бўйида жойлашган Лезгистон ҳудудини бошқарган. Шунингдек, у кўплаб тилларни билган. Ислом динидан кўп маълумотга эга бўлгани учун уламо сифатида ҳам шуҳрат қозонган. Ҳожи Довуд 1736 йилда вафот этган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

радар Доғистон жарима княз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг