Фото: 2020 йилда кулган ва йиғлаган сиёсатчилар

Бу қизиқ

image

Ўтган 2020 йилда сиёсатчилар турли хил масалалар бўйича кўплаб учрашувлар, шунингдек, пандемия бўйича шошилинч мажлислар ўтказди. Ушбу дақиқаларда уларнинг баъзилари хавотирга тушди, хафа бўлди ва баъзида хурсанд бўлишга вақт топди. 

Дональд Трампни ким хафа қилди? Путин ва Эрдўған нимадан хурсанд? Борис Жонсон нимани пайқамай қолди? Қуйида сиёсатчиларнинг 2020 йилдаги ҳиссиётлари билан бўлишамиз.

Президент Дональд Трамп фахрийлар куни номаълум аскар мақбарасини зиёрат қилди. Арлингтон миллий қабристони, Виржиния, АҚШ. 11 ноябрь.

Россия Президенти Владимир Путин (чапда) ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған “Турк оқими” газ қувурини ишга тушириш маросимида. Истанбул, Туркия. 8 январь.

Франция Президенти Эммануэль Макрон Иккинчи Жаҳон уруши тугаганига бағишланган тантанали маросим пайтида. Париж, Франция. 8 май.

Демократлар партиясидан Президентликка номзод Жо Байден АҚШнинг Айова штатидаги Уолки шаҳрида сўзлаган нутқидан сўнг. 30 январь.

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Президентлик сайловларидан кейин бошланган норозилик намойиши иштирокчилари олдига автомат кўтариб келди. 24 август.

Беларусда мухолифат партиядан Президентликка номзод Светлана Тихановская сайловдан кейинги матбуот анжуманида. Минск, Беларусь. 10 август.

Япония бош вазири Синдзо Абе (ўнгда) Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон (чапда) билан. Ар-Риёд. 12 январь.

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон онлайн брифингда коронавирус сабабли янги чеклов чоралари киртилгани тўғрисидаги эълондан кейин. Лондон. 12 октябрь.

Германия канцлери Ангела Меркель Ҳукуматнинг ҳафталик йиғилишида. Берлин. 22 январь.

Британиялик евросептиклар етакчиси Найжел Фараж, Брюсселдаги Европа парламентида сўзлаган нутқидан сўнг. 29 январь.

Бразилия Президенти Жаир Болсонаро Коррупцияга қарши кураш форумининг очилиш маросимида. 9 декабрь.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Кимва округидаги қурилиш майдончасини текширмоқда. 1 октябрь.

АҚШ Бош прокурори Уилям Барр (олдинги ўринда) ва Давлат котиби Майк Помпео Президент Дональд Трамп иштирокидаги Ҳукумат йиғилишидан олдин. Вашингтон. 19 май.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумида. Тошкент. 26 декабрь.

Украина Президенти Владимир Зеленский Крут Қаҳрамонларини хотирлаш кунидаги маросимда. Киев. 29 январь.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Россия Бош вазири Михаил Мишустин. Олма-ота. 31 январь. Қозоғистонда Евроосиё Ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида.

Канада Бош вазири Жастин Трюдо Оттава шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида. 24 апрель.

Демократлар партиясидан Президентликка номзод Берни Сандерс Нью-Хемпшир Сиёсат Институти, Цент-Анселм коллежида бўлиб ўтган “Politics & Eggs” форумида (Нью-Хемпшир минтақавий бизнес раҳбарлари учун Президентликка номзодлар иштирокидаги форум). Манчестер, Нью-Хемпшир, АҚШ. 7 февраль.

Миннеаполис мери Жейкоб Фрей полиция шафқатсизларча ҳибсга олинганидан кейин вафот этган Жорж Флойднинг дафн маросимида. Миннеаполис, Миннесота, АҚШ. 4 июнь. Флойднинг ўлими 25 май куни АҚШ бўйлаб ирқий камситиш ва полиция зўравонликларига қарши узоқ давом этган норозиликларга сабаб бўлди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг отаси Вова Пашиняннинг дафн маросими. 18 декабрь.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Кнессет (парламент) йиғилишидан сўнг. Қуддус. 2 декабрь.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг