“Форсаж 9”нинг илк тизери намойиш этилди (видео)

Олам

Universal Pictures кинокомпанияси “Форсаж 9” фильмининг унча катта бўлмаган тизерини намойиш этди. Роликда Вин Дизель ота бўлганидан сўнг ҳаёти кескин ўзгариб кетгани ҳақида сўзлайди. Мишель Родригез (боланинг онаси) эса ўғлига “ёмонликлардан ҳимоя” маъносида унга кулон беради. Қаҳрамонлар бу сафар қандай муаммога юзма-юз келишади, ҳозирча номаълум бўлиб турибди. 

Бундан ташқари, актёр ва бодибилдер Мартин Форд Instagram’даги ўз саҳифасида фильмда суратга тушганини расмий тасдиқлаган эди. Унинг роли ҳозирча номаълум. Бу нарсага 31 январь – кинокартинанинг тўлиқ трейлери чиққанида билиб олиш мумкин.

“Форсаж 9” премьераси жорий йилнинг май ойида мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, “Форсаж”нинг бундан олдинги қисми 2017 йилнинг апрель ойида катта экранларга чиққанди. Фильм бюджети 250 миллион долларни ташкил этган, 1 236 005 118 доллар фойда келтирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг