Форишга сел келди (видео)

Жамият 34622
image

Бугун, 30 июль куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида ёмғир ёғиши ортидан сел ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Фориш тумани Учма қишлоғида соат 16:15 ларда кузатилган қисқа муддатли ёғингарчилик натижасида ариқ сувлари кескин кўпайиб, айрим жойларида ўзанидан тошиб чиққан.

“Ҳодиса ярим соатга яқин давом этиб, аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонларига жиддий талафот етмаган. Жабрланганлар йўқ. Айни вақтда ҳодиса жойида ФВБ ходимлари томонидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият назорат остида”, дейилади ФВБ хабарида.

Қайд этилишича, Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига сел ва тошқинлар бўйича фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 903
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×