“Фориш”да нима бўляпти?

Жамият

image

Жорий йилнинг 4 август куни Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш” тоғ полигонида V Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” танлови очилиш маросими бўлиб ўтади. 

Унда иштирок этиш учун 10 та хорижий мамлакатдан ҳарбийлар Ўзбекистонга келди. 

Жамоалар халқаро танлов доирасида эркак ва аёл ҳарбий хизматчилар индивидуал маҳоратларини АК-74 автомати ва ПМ пистолетидан отиш, ТАЙФУН-К ҳарбий техникаси орқали тўсиқли йўлларни енгиб ўтиш, тиббий хизмат ҳарбийларининг мажмуавий машғулотлари (тўсиқли йўлак ва шахсий маҳорат) ҳамда махсус ҳарбий техникани ҳайдаш маҳорати шартлари бўйича тайёргарлик машғулотларида намойиш этди.

Жаҳоннинг турли минтақаларидан келган меҳмонлар амалий тажрибаларига ишонч ҳосил қилибгина қолмай, Ўзбекистон иқлимига мослашмоқда.

“Қардош ўзбек халқининг нақадар тантилиги, меҳмондўстлигига яна бир бор амин бўлдик. Бунинг учун мен, ўзбек халқига Озарбайжон халқи номидан раҳмат айтаман. Кайфиятимиз аъло даражада... Айни дамда отиш тайёргарлиги машқларини бажаряпмиз. Юз ва эллик метр узоқликда жойлашган нишонни яксон қилиш тажрибали мерганларга мураккаблик туғдирмади”, дейди озарбайжонлик тиббий хизмат катта лейтенанти Гунтекин Мамедзода.


Мақола муаллифи

Теглар

Фориш тоғ полигони Ҳарбий-тиббий эстафета

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар