“Forbes” энг қиммат баскетбол клублари рўйхатини эълон қилди 

Спорт

image

Американинг “Forbes” нашри эртага, 19 октябрда бошланадиган янги мавсум олдидан “National Basketball Association” (NBA)нинг энг қиммат клубларини аниқлади. Илк марта рейтингдаги учта клубнинг нархи бир вақтнинг ўзида 5 миллиард доллардан ортиққа баҳоланди

“Нью-Йорк Никс” жамоаси рейтингда биринчи ўринни эгаллади. “Forbes” маълумотларига кўра, унинг қиймати йил давомида 16 фоизга ўсиб, 5,8 миллиард долларни ташкил этган. Ундан кейин ўринларни “Голден Стэйт Уорриорз” (5,6 миллиард доллар, + 19 фоиз) ва “Лос-Анджелес Лейкерс” (5,5 миллиард доллар, 20 фоиз) эгаллаган.

NBA’нинг яна тўрт клуби 3 миллиард доллардан ошиқроққа баҳоланган: “Чикаго Буллс” (3,65 миллиард доллар, + 11 фоиз), “Бостон Селтикс” (3,55 миллиард доллар, + 11 фоиз), “Лос-Анджелес Клипперс” (3,3 миллиард доллар) + 20 фоиз) ва илгари россиялик миллиардер Михаил Прохоровга тегишли бўлган “Бруклин Нетс” (3,2 миллиард доллар, + 21 фоиз).

NBA’нинг 2020-21 йилги чемпиони “Милуоки Бакс” энг қиммат клублар рўйхатида 17-ўринни (1,9 миллиард доллар, + 17 фоиз) эгаллаган. Унинг финалдаги рақиби “Феникс Санз” 18-ўринни эгаллади (1,8 миллиард доллар, + 6 фоиз).

2020-21 йилги мавсумда ареналарни бўш қолдирган пандемияга қарамай, NBA клубларининг ўртача қиймати февраль ойида эълон қилинган “Forbes”нинг сўнгги баҳосидан бери 13 фоизга ошиб, 2,48 миллиард долларга етган.

NBA клублари қийматининг кўтарилиши нафақат телеканаллар, реклама ва спорт майдончалари учун тўловларга, балки 2025-26 йилги мавсумда бошланадиган телерадиокомпаниялар билан битимларнинг навбатдаги туридаги кутилмаларга ҳам боғлиқ. Ҳозирда NBA ABC, ESPN ва “Turner Broadcasting” телекомпанияларидан ўртача 2,66 миллиард доллар олади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг