“Forbes” дунёнинг энг қиммат клублари рейтингини эълон қилди

Спорт 10380
image

Нуфузли “Forbes” журнали талқинига кўра, Испаниянинг “Барселона” клуби дунёнинг энг қиммат жамоаси, деб эътироф этилди. “Кўк анорранглилар”нинг асосий рақиби “Реал Мадрид” эса иккинчи поғонани банд этди.

Кўпчилик учун ажабланарлиси шундаки, ушбу рейтингнинг кучли учлигига араб шайхлари эгалик қилувчи ПСЖ ва “Манчестер Сити” киритилмаган. "Барселона" эса молиявий инқироз ҳолатида бўлса ҳам биричиликни эгаллаган.

Дунёнинг энг қиммат ўнта клуби билан танишинг:

1. “Барселона” (Испания) – 4,76 миллиард евро (клубнинг қиймати);

2. “Реал Мадрид” (Испания) – 4,75 миллиард евро;

3. “Бавария” (Германия) – 4,21 миллиард евро;

4. “Манчестер Юнайтед” (Англия) – 4,2 миллиард евро;

5. “Ливерпуль” (Англия) – 4,1 миллиард евро;

6. “Манчестер Сити” (Англия) – 4 миллиард еврo;

7. “Челси” (Англия) – 3,2 миллиард евро;

8. “Арсенал” (Англия)  – 2,8 миллиард евро;

9. ПСЖ (Франция) –  2,5 миллиард евро;

10. “Тоттенхэм” (Англия) – 2,3 миллиард евро.

Эътиборлиси, “Forbes”нинг рейтингига киритилган 10 та жамоадан олтитаси Англия Премьер лигаси вакиллари ҳисобланади. Шунингдек, ўтган йиллар давомида Италия футболининг байроқдори бўлган “Ювентус” энг бойлар қаторидан жой эгаллай олмади. Бунга “зебралар”нинг ўта омадсиз мавсуми сабаб бўлгандир эҳтимол.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 266
Рейтинг: 3
t
×