“Forbes” дунёда янги миллиардер пайдо бўлганини эълон қилди

Олам

image

Affirm финтех акциялари қийматининг кескин ўсиши (NASDAQ фонд биржасидаги биринчи кун савдолари натижаларига кўра, қимматли қоғозлар қиймати деярли икки бараварга ошди) дунёда янги миллиардер пайдо бўлишига олиб келди, деб хабар беради “Forbes”.

Affirm 12 январь куни NASDAQ’да оммалашди. Листинг таркибида компания 24,6 миллион дона акциянинг ҳар бир акциясини 49 доллардан сотди, натижада унинг капиталлашуви 11,9 миллиард долларни ташкил қилди. 13 январь савдолари якунларига кўра Аффирм акцияларининг қиймати 97,24 долларга (98,45 фоиз) ошди ва капиталлашув 23,6 миллиард долларгача кўтарилди.

Қайл этилишича, котировкаларнинг бундай сакраши натижасида компания асосчиларидан бири, Киев шаҳрида туғилган, Affirm акцияларининг 11 фоизига эгалик қилувчи Макс Левчиннинг бойлиги 2,7 миллиард долларга ўсган.

Affirm қисқа муддатли истеъмол кредитлари тизими орқали кечиктирилган тўлов билан онлайн харидларни амалга ошириш имкониятини беради. 

14 январь куни савдолар очилишидан олдин NASDAQ премаркетидаги Affirm акцияларининг қиймати ўсишда давом этиб, 104 долларга кўтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

562

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг