Флойд Мэйвезер: “Ҳабиб ва Конорга қарши жанг қилиш учун 600 миллион доллар сўрайман”

Спорт 5298
image

Бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мэйвезер Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Конор Макгрегорга қарши жанг қилиш учун қанча сумма олишини маълум қилди. 

"Мени қизиқтираётган иккита исм бор. Ҳабиб ва Конор. Биз Макгрегор ва Нурмуҳамедовга қарши жанг ҳақида муҳокама қилдик. Уларга қарши жанг қилишим учун 600 миллион доллар сўрайман. Агарда менинг талабим қондирилса, жанг бўлиши керак", дейди Мэйвезер

Маълумот ўрнида, Флойд Мэйвезер 2017 йили 26 августь куни Конор Макгрегорга қарши рингга чиққан ва 12 раундлик жангнинг 10 раундида Мэйвезер Конорни нокаутга учратиб ғалаба қозонганди.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 233
Рейтинг: 2.9
t
×