Флойд Логан Полни нокаутга учратиши имконсиз эди — Мейвейзернинг амакиси

Спорт

image

Профессионал бокснинг беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвейзернинг амакиси, оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жефф Мейвейзер жиянининг YouTube блогери Логан Пол билан ўтказилган кўргазмали шоу жанги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда “The Mirror” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Кичик Мейвезернинг сўзларига кўра, Флойд Полни нокаутга учратмоқчи бўлган, бироқ у ҳозирда бунга қодир эмас.  

“Логан ўзини ишончли тарзда ушлаб тура олди ва кучли зарбаларга дош беришга қодир эканлигини исботлади. У зарбани ўтказиб юбориши биланоқ, дарҳол ҳимояланди. Агар Флойд ёшроқ бўлганида уни нокаутга учратган бўлар эди”, дея фикрини якунлаган Жефф.

Маълумот учун, беллашув жорий йилнинг июнь ойида ўтказилди, аммо якунда ғолиб аниқланмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг