ФХХ тадбиркорни давлатга хиёнатда айбламоқда
Олам
−
04 Июль 2023
8306Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Россия фуқароси А.В. Наухацкийни давлатга хиёнат қилиш иши бўйича қўлга олди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб ТАСС маълум қилди.
“А.В.Наухацкий давлатга хиёнат қилишда айбланиб ҳибсга олинган бўлса, ҳозирда унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда”, дейилади агентлик хабарида.
Лефортово судига ФХХ терговчиларидан А.Наухацкийга нисбатан ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисидаги илтимоснома келиб тушган.
“У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 275-моддаси (давлатга хиёнат) бўйича гумон қилинмоқда”, дейилади судда.
Федерал Солиқ хизмати маълумотларига кўра, Андрей Викторович Наукҳацкий 2020 йил мартигача якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлиб, у Қримнинг Черноморский тумани, Межводное қишлоғида рўйхатга олинган. У хусусий детектив бўлган.
Агар гумондор айбдор деб топилса, унга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь