ФҚБ: АҚШга ҳеч қайси давлат Хитойчалик хавф туғдирмайди

Олам

image
0:00
0:00
download

Ҳозирги кунда дунёдаги бирон бир давлат АҚШнинг иқтисодий хавфсизлиги ва демократик ғояларига Хитойчалик таҳдид солмайди. Бу ҳақда АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) раҳбари Кристофер Рей маълум қилди.

Кристофер Рейнинг таъкидлашича, АҚШ ФҚБси ҳар 10 соатда Хитойга қарши янги иш очиб, умумий 2000 дан ортиқ турли хил тергов ишини олиб бормоқда.

Фото: Федерал қидирув бюроси раҳбари Кристофер Рей

ФҚБ маълумотларига кўра, Хитой АҚШ ҳудудида “Foxhunt” (“Тулкиларни овлаш” – таҳр.) номли операция ўтказиб, мамлакатда яшовчи этник хитойликларни қўрқитиш ва шантаж қилиш учун “мувофиқлаштирилган ноқонуний ҳаракатлар” ўтказмоқда. 

“Бу [Хитой] таҳдидининг қанчалик мураккаб ва кўп қиррали эканидан далолатдир”, дейди ФҚБ раҳбари.

АҚШ Миллий разведкасининг директори Эврил Хейнсга кўра, Хитойнинг кибер қобилиятлари кенг. 

“Агар Хитой ушбу кибер имкониятлардан фойдаланадиган бўлса, ҳеч бўлмаганда Қўшма Штатларда ҳаётий муҳим бўлган инфратузилманинг ишлашида узилишлар келтириб чиқариши мумкин”, дейди Эврил Хейнс.

Хитой расмийлари Америка вакилларининг бу каби барча айбловларини рад этиб, бундай баёнотлар берилишини Вашингтоннинг Пекинга нисбатан “яширин ниятлари” билан изоҳлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

362

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг