Фирибгарликни авж олдирган ХБАлари тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилади

Жамият

image
Вазирлик яна бир хусусий бандлик агентлигидан лицензияни қайтиб олди north_east

Вазирлик яна бир хусусий бандлик агентлигидан лицензияни қайтиб олди

“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун лойиҳасида қайд этилган.

Ҳужжатга асосан хусусий бандлик агентликлари Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни иш берувчи ёки буюртмачи ҳисобидан амалга оширади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундириши тақиқланади.

Хусусий бандлик агентлиги томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “labor-migration” дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади. Мазкур талабга риоя этмаслик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатишдан олдин уларга кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида ёзма шаклда билдиришнома берилади. Билдиришномада кўрсатилаётган хизматлар учун фуқаролардан тўловлар ундирилмаслиги, хусусий бандлик агентлиги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда мурожаат қилиш учун ўзининг ҳамда Ўзбекистон Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг алоқа боғлашга доир маълумотлари кўрсатилиши лозим.

Агентликлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг сўровига асосан ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

Текширишлар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ваколатли вакиллари хусусий бандлик агентликларининг ҳудудлари ва биноларига монеликсиз киради, ҳужжатлар билан танишиб чиқади, улардан кўчирма нусхалар ҳамда масъул ходимлардан фаолиятга доир масалалар бўйича оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш ваколатига эга бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун лойиҳаси Хусусий бандлик агентликлари

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг