Финляндиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
13 Апрель 2022
3010Ташқи ишлар вазирлигида Финляндиянинг Ўзбекистонда янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Хельсинкида) Илкка Ряйсянен билан видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Музокаралар чоғида элчининг ишонч ёрлиқларини тақдим этиш учун Тошкентга ташрифини ташкил этиш, Ўзбекистон вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашувлар ўтказишнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, Ўзбекистон-Финляндия ҳамкорлигини янада кенгайтириш бўйича аниқ вазифалар муҳокама қилинган.
Жорий йилда Тошкентда сиёсий маслаҳатлашувларнинг мунтазам раундларини ва савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича Финляндия парламентлараро гуруҳи раҳбари Киммо Кильюнен бошчилигидаги делегациянинг 2022 йил август ойида Ўзбекистонга ташрифини биргаликда тайёрлашга келишиб олинди.
LiveБарчаси