Финляндия ҲҲК 100 йиллик белгидан воз кечди

Олам 2212
image

Финляндия ҳарбий-ҳаво кучлари узоқ вақтдан бери тимсол сифатида ишлатиб келинаётган свастикадан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, бу расман эълон қилинмаган. Аммо машмашали рамзнинг йўқолиши Хельсинки университети академиги Тайво Тейвайненнинг диққатидан четда қолмади.

Таъкидланишича, мамлакат ҳаво кучлари ушбу белгини 1918 йилдан бери ишлатиб келмоқда. 1945 йилгача свастика оқ фонда кўк рангда тасвирланган. Дастлаб, бу швед зодагони Эрик фон Розен ўзининг қўшинига тақдим этганидан сўнг жорий этилган.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин мазкур нацизмни англатувчи мазкур белги деярли барча жойдан ўчирилди. Аммо Финляндия ҳаво кучларининг формалари, байроқлари ва эмблемаларида қолдирилган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 3
Теглар
t
×